Россия президенти Владимир Путин генераллар билан учрашувда дунёда юзага келган стратегик балансни бузиш учун уринишлар тўхтамаётганини айтди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
31 октябрь, жума куни Путин Кремлда олий офицерлар билан уларни юқори лавозимларга тайинлаш ва уларга янги унвонлар бериш мақсадида учрашув ўтказди.
«Етакчи давлатларнинг қурол-яроғлари ривожланмоқда ва мукаммаллашмоқда. Сентябрь ойида бўлиб ўтган НАТО саммитида унинг раҳбарияти альянснинг ҳарбий имкониятлари кучайтирлишини очиқдан-очиқ маълум қилди. Халқаро муаммоларни ҳал қилишда коллектив ва цивилизациялашган ечимлар ўрнига тобора куч ишлатишнинг зўравонлик ҳамда иқтисодий ва ахборот воситалари қўлланилмоқда», — деди Путин.
Изоҳ (0)