Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида номаълум шахс 89 ёшли аёлни ўлдириб, зўрлади. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбасига таяниб, «Бишкек оқшоми» нашри хабар бермоқда.
Дастлабки версияга кўра, 30 октябрь куни кечки пайтда пойтахтдаги хусусий уйлардан бирига 30—35 ёшлардаги эркак бостириб кирган. Уй эгаси — кекса аёл ёлғиз бўлган ва унга қаршилик кўрсата олмаган.
Жиноятчини қидириш учун туман ички ишлар бошқармаси ва пойтахт ички ишлар бош бошқармасининг бутун таркиби жалб қилинган.
Изоҳ (0)