Credit Suisse банки хатолик натижасида ҳисобига 1,5 миллион доллар ўтказиб юборилган мижозини топа олмаяпти. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
Ушбу сумма 2014 йил январида Credit Suisse томонидан Royal Bank of Canada’даги Galbraith Capital Investment Management хедж-фонди ҳисобига юборилган. Икки ҳафта ўтиб, банк хатоликни аниқлаган ҳамда Galbraith Capital ва унинг раҳбари Жозеф Гелбрайтдан маблағни қайтаришни сўраган. Гелбрайтдан жавоб келмаган, фонд ҳисоби эса бу вақтга келиб бўш бўлган.
Августда Credit Suisse АҚШ судларидан бирида Флорида штатида рўйхатдан ўтган Galbraith Capital’га қарши даъво очди, бироқ ишни кўриб чиқиш бошланганича йўқ.
Жозеф Гелбрайтнинг ўзи эса NY Times’га бу даъводан хабардор эмаслигини маълум қилган. Банкнинг шикоятини эса «бемаъни ва кулгили» деб атаган.
Газетанинг ёзишича, Жозеф Гелбрайтнинг обрўсига аввал ҳам бир неча марта доғ тушган, у бошқарган компанияларни фирибгарликда айблашган, бироқ бизнесменнинг ўзи судга тортилмаган.
Изоҳ (0)