Россияда ягона бўлган, маҳаллий мутахассислар томонидан яратилган «Мастер» телескоп роботлар тармоғи потенциал хавфли бўлган астероидни кашф қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
У Ер билан тўқнашган тақдирда, Челябинскдаги метеорит портлашидан минг марта кучли портлаш юзага келиши мумкин.
370 метрли янги астероид 2014 UR116 номини олди. У «Мастер» тармоғи томонидан аниқланган учинчи ва энг йирик шундай объектдир. Қолган иккита астероид — 2013 SW24 ва 2013 UG1’нинг ҳажмлари тегишли равишда 250 ва 125 метрга тенг.
Изоҳ (0)