НАТО хизматлари блокка аъзо давлатлар чегараларида Россия ҳарбий самолётлари фаоллигини қайд этди. Euronews альянснинг Бельгиядаги ҳарбий штаби вакилларига таяниб хабар беришича, 29 октябрь, чоршанба куни эрта тонгда Норвегия денгизида Ту-95 бомбардимончилари аниқланган.
Шу куни кундузи қирувчилар ҳамроҳлигидаги Ту-95ни Туркия чегараси яқинида Қора денгиз устида кўришган.
НАТОдагиларнинг айтишича, жорий йилда шунга ўхшаш ҳолатлар қарийб юз марта қайд этилган, бу 2013 йилдагидан уч марта кўпроқдир.
Бироқ альянснинг расмий вакили қўмондонлик бундай парвозлардан хавотирга тушмаётганини, Россия ҳарбий самолётлари халқаро ҳаво ҳудудида учиб юриш ҳуқуқига эга эканлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)