Европа Иттифоқи кенгаши Белоруссияга қарши санкцияларни 2015 йил 31 октябргача узайтиришга қарор қилди, дея хабар бермоқда «Европейская правда».
ЕИ баёнотида таъкидланишича, бунга Белоруссияда сиёсий маҳбуслар озод этилмагани, инсон ҳуқуқлари ҳимояси, қонун ва демократик тамойиллар устуворлиги билан боғлиқ вазиятнинг яхшиланмагани сабаб бўлган.
Шу билан бирга, 24 нафар жисмоний ва 7 нафар юридик шахсга қарши киритилган чекловлар бекор қилинди.
ЕИ санкциялари қурол етказиб беришга эмбарго қўйиш, ички репрессия учун қўлланилиши мумкин бўлган мосламаларни етказиб беришга нисбатан чеклов, шунингдек инсон ҳуқуқларини бузишда айбдор бўлган шахсларга нисбатан активлар музлатилиши ва сафар қилишнинг тақиқланишини назарда тутади.
Изоҳ (0)