Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида дунёдаги энг баланд эгизак бинолар қурилади, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Arabian Business нашрига таяниб.
Dubai Twin Towers деб номланадиган ушбу осмонўпар бинолар Дубайнинг Emaar Properties қурувчи компанияси ва Dubai Holding инвестиция компанияси томонидан 1 ноябрда эълон қилинадиган кўчмас мулк соҳасидаги мега-лойиҳанинг бир қисми бўлади.
Биноларнинг аниқ баландлиги ҳақида хабар қилинганича йўқ. Айни пайтда дунёдаги энг баланд эгизак бинолар Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдаги 452 метрли Petronas Twin Towers ҳисобланади.
Изоҳ (0)