АҚШнинг Вашингтон штати Мэрисвилл шаҳридаги мактабда синфдошларини отиб ташлаган ўқувчи ўз қурбонларини SMS-хабар орқали мактаб ошхонасига чақириб олгани маълум бўлди. Бу ҳақда полиция маълумотларига таяниб Reuters хабар бермоқда.
24 октябрь куни 15 ёшли Жейлен Фрайберг ўзи билан бир столда ўтирган дўстларига «Беретта» тўппончасидан ўқ узди. Улар орасида йигитчанинг икки нафар холаваччаси, икки нафар яқин дўстлари, жумладан у билан учрашувга чиқишдан бош тортган қиз бўлган. Зои Галассо исмли ушбу қиз бошига теккан ўқдан воқеа жойида ҳалок бўлган. Жароҳатланган Жиа Сориано эса 26 октябрь куни касалхонада вафот этди.
Касалхонада мактабнинг яна уч нафар ўқувчиси ётибди, уларнинг барчаси оғир аҳволда деб айтилмоқда.
Изоҳ (0)