Spice Girls гуруҳининг собиқ хонандаси Виктория Бекхэмни Англиянинг бу йилдаги энг омадли тадбиркори деб ҳисоблаш мумкин. Бу хулоса бизнесга оид бўлган Management Today журналидаги экспертлар тузган рўйхатга асосланган, дея хабар бермоқда «Сегодня» нашри.
Статистика маълумотларини таҳлил қилган мутахассислар биринчи ўрин Англия терма жамоаси собиқ сардори Дэвид Бекхэмнинг умр йўлдоши, Виктория Бекхэмга тегишли эканини қайд этди.
Виктория хонандалик фаолиятини ташлаганига анча бўлган. У дунёнинг машҳур моделерлари қаторида бўлишга қарор қилган. Вақт ўтиши билан у жуда ҳам машҳур бўлиб кетди. Журнал берган маълумотга кўра, ҳисобот даврида Бекхэм бизнесидаги сотув ҳажми 2900 фоизга ошган.
Англиянинг энг омадли тадбиркорлар рейтингининг 2-поғонасида ака-сингил Мита ва Амит турибди. Улар Auden Mckenzie фармацевтика компанияси соҳибларидир. Учинчи ўринни эса Boohoo.com таъсисчиси Маҳмуд Камани эгаллади.
Изоҳ (0)