«Ғазаб» (Fury) фильмининг Вашингтондаги премьерасида актёр Брэд Питт журналистларга фарзандларининг рафиқаси билан тўйига қандай муносабатда бўлганини айтиб берди, деб ёзади Segodnya.ua.
Олти нафар фарзандлари ота-оналарининг ўз муносабатларини қонунийлаштирганига қандай қарагани ҳақидаги саволга жавоб берар экан, «Бу уларга маъқул келди. Улар бундан хурсанд», — деди актёр.
Эслатиб ўтамиз, Анжелина Жоли ва Брэд Питт 23 август куни турмуш қурди. Тантанада киноюлдузларнинг фарзандлари ҳам иштирок этди. Жоли меҳроб ёнига ўз ўғиллари Мэддокс ва Пакс ҳамроҳлигида борган, Захара ва Вивьен гул япроқларини сочган, Шайло ва Нокс эса узукларни келтирган.
Тўй Франциядаги Chateau Miraval қўрғонида 20 нафар энг яқин қариндошлар ва дўстлар даврасида бўлиб ўтган.
«Ғазаб» фильми Иккинчи жаҳон уруши ҳақида ҳикоя қилади. Унда бир гуруҳ америкалик аскарлар мардонавор ҳарбий операция уюштиради.
Изоҳ (0)