Америкалик қўшиқчи Стиви Уандер ва унинг қаллиғи модель Томика Робин Брейси уч эгизак фарзандларни кутмоқда, дея хабар берди Eurweb.
Машҳур I Just Called To Say I Love You қўшиғи ижрочиси ҳаётидаги бу муҳим воқеани унинг яқин дўстларидан бири журналистларга маълум қилган.
64 ёшли Уандернинг ўзи эса шахсий ҳаётини махфий тутади, сураткашларга ҳомиладор умр йўлдошини суратга олишга рухсат бермайди.
Уандер ва Бейси ҳозирда бир ёшли ўғил фарзандларини биргаликда тарбияламоқда. Қўшиқчи бунгача икки марта уйланиб, саккиз нафар фарзанд кўрган.
Стиви Уандер 1950 йилда АҚШнинг Мичиган штатида туғилган. У доимий равишда энг яхши вокалистлар рейтингига киритилади, 25 марта «Грэмми» мукофотига сазовор бўлган.
Изоҳ (0)