Ўзбекистонлик режиссёр ва сценарийчи Қамара Камолованинг «Унутма мени» болалар учун фильми Германияда 13—18 октябрь кунлари бўлиб ўтган «Шлингел — 2014» болалар ва ўсмирлар халқаро кинофестивалида «Томошабинлар симпатияси мукофоти»ни қўлга киритди. Бу ҳақда Podrobno.uz хабар бермоқда.
Ушбу танловда Ҳиндистон, Куба, Эрон, Нидерландия, Бельгия, Люксембург, Ирландия, Германия, Финляндия, Испания каби мамлакатлардан тақдим этилган ўнлаб болалар фильмлари иштирок этди.
Кинофестиваль танлов дастури болалар, ўсмирлар, ёшлар учун фильмлар, қисқа метражли ва анимацион фильмлар каби йўналишларни ўз ичига олди.
Маълумот учун: Қамара Камолова 1938 йили Бухоро шаҳрида туғилган. 1982 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби» унвонига эга бўлган. «Аччиқ данак», «Ўзганинг бахти», «Эртага чиқасанми?», «Набирамиз милицияда ишлайди», «Бўлмаган нарса ҳақида» каби фильмлар муаллифидир.
Изоҳ (0)