Ўзбекистонда 2014 йилнинг январь-сентябрь ойларида чет эл капитали ишитокида 325 та янги корхона рўйхатдан ўтказилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналарнинг 222 таси Тошкент шаҳри, 31 таси Тошкент вилояти, 17 таси Фарғона, 13 таси Самарқанд, 12 таси Жиззах, 7 таси Навоий, 5 таси Сурхондарё ва яна 5 таси Сирдаё вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
Янги корхоналарнинг 85 таси Хитой Халқ Республикаси, 53 таси Россия Федерацияси, 28 таси Буюк Британия, 22 таси Туркия Республикаси, 27 таси Корея Республикаси, 12 таси Ҳиндистон ва 11 таси Қозоғистон капитали иштирокида ташкил этилган.
171 та корхона саноат, 72 та корхона савдо ва умумий овқатланиш, корхоналарнинг 13 таси қишлоқ хўжалиги, 10 таси қурилиш, 8 таси транспорт ва алоқа, 32 таси бошқа ишлаб чиқариш соҳаларида, 16 таси соғлиқни сақлаш, жисмоний маданият ва спорт соҳаларида тузилган.
2014 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда чет эл капитали иштирокида рўйхатдан ўтказилган корхоналарнинг умумий сони 4,9 мингга етган.
Изоҳ (0)