Канаданинг Сарния шаҳридаги саноат корхонасида кучли портлаш содир бўлди. Натижада кўплаб одамлар жабрланди, дея хабар бермоқда Gazeta.ru.
Воқеа жойига полиция ходимлари, ёнғин ўчирувчилари ва тез ёрдам етиб келган. Атрофдаги йўллар ёпилган.
Ҳозирги вақтда корхонадаги портлаш сабаблари аниқланмоқда. Жабрланувчиларнинг аниқ сони маълум қилинмаяпти.
Изоҳ (0)