Сухуми шаҳрида бўлиб ўтган ампутант-футболчилар ўртасидаги халқаро мусобақада Тошкентнинг «Байналминал» жамоаси вакиллари чемпионликни қўлга киритди, деб хабар бермоқда Uz24.uz.
Ўзбекистонлик спортчилар «Ломан-Аз» жамоасини 3:1, «Абхазия»ни 13:1, «Динамо-Алтай»ни 10:5, «Жанубий Осетия»ни 6:3, «Кузбасс»ни 10:5 ҳисобида мағлубиятга учради.
Жамоага берилган ғолиблик кубогидан ташқари «Энг ишончли дарвозабон» деб Зоҳид Тошхўжаев, «Энг яхши ҳимоячи» деб Азиз Азимов топилган бўлса, жамоа сардори Жамил Шукуров 17 гол билан мусобақа тўпурарига айланди.
Изоҳ (0)