Microsoft компаниясининг асосчиларидан бири Пол Аллен Эбола вируси билан курашиш учун 100 миллион доллар хайрия қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Унинг сўзларига кўра, бу маблағ Ғарбий Африкадаги мутахассисларни эвакуация қилишга ҳамда мутахассисларни Массачусетс университетида тайёрлашга сарфланади. Аллен жаҳон ҳамжамиятини зудлик билан эпидемияни тарқалиб кетишини олдини олиш ҳаракатларига қўшилишга чорлади.
Аввалроқ, Facebook ижтимоий тармоғи раҳбари Марк Цукерберг рафиқаси Приссилла Чан билан ушбу вирусга қарши курашиш учун 25 миллион доллар ажратган эди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг хабар беришича, Ғарбий Африкада Эбола вируси қурбонлари сони 4,8 мингдан ошган, деярли 10 минг нафар киши касалланган. Ўлим ҳолатлари кўпроқ Гвинея, Либерия ва Сьерра-Леоне каби давлатларда кузатилган.
Изоҳ (0)