Польшанинг Катовице шаҳрида газ портлаб, турар жой биносининг бир қисми қулаб тушди, натижада уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Korrespondent.net хабар бермоқда.
Портлаш маҳаллий вақт билан эрта тонгда содир бўлди. Фожиа бинонинг уч қавати қулаб тушишига сабаб бўлди. Яна 12 киши шифохонага ётқизилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Польшадаги TVN телеканали журналисти, унинг хотини — ТVP мухбири ва фарзанди портлашда ҳалок бўлган.
Айни пайтда воқеа жойида қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда.
Изоҳ (0)