АҚШнинг Мериленд штатидаги Фредерик шаҳри осмонида ўқув вертоёти ва енгил двигателли самолёт тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Маҳаллий полиция бошқармаси вакилининг маълум қилишича, яна икки киши турли даражада жароҳатлар олган. Ҳозирда фожеа тафсилотлари аниқланмоқда.
Тўқнашувдан кейин самолёт ўрмонзор дарахтлари орасига деярли тиккасига кириб қолган. Вертолёт эса ерга қулаб тушган ва бир уюм металлга айланган.
Изоҳ (0)