Курган-Москва йўналиши бўйича парвоз қилаётган «Боинг-737» йўловчи самолёти экипажи Москвадаги Внуково аэропортидан фавқулодда қўнишни сўраган, деб хабар бермоқда LifeNews.
Сўровнинг сабаби двигателга бегона предмет келиб тегиши эканлиги айтилган. Самолёт қўнишни яхши амалга оширгани ва ҳеч кимга зарар етмагани маълум қилинган.
Бу Внуково аэропортида сўнгги кунларда содир бўлган иккинчи кўнгилсиз ҳодисадир. Аввалроқ, Total президенти Кристоф де Маржери ва уч экипаж аъзоси ўрин олган енгил двигателли самолёт 21 октябрга ўтар кечаси Внуково аэропортида қор тозаловчи машина билан тўқнашиб кетиши оқибатида самолётдаги барча кишилар ҳалок бўлгани, ҳеч қандай зарар кўрмаган қор тозаловчи машина ҳайдовчиси эса маст ҳолатда бўлгани аниқлангани ҳамда у икки суткага ҳибсга олингани хабар берилган эди
Изоҳ (0)