Москванинг «Внуково» аэропортида ҳалокатга учраган Falcon самолётидаги «қора қути»лардан маълумотлар муваффақиятли равишда қўлга киритилди, дея хабар бермоқда Interfax Халқаро авиация қўмитасига (ХАҚ) таяниб.
Самолётга замонавий ва яхши ҳимояланган ўзиёзарлар ўрнатилгани ушбу ишларни тезкорлик билан амалга ошириш имконини берди. Маълумотлар ХАҚ илмий-техник марказида Франциянинг авиатранспортда хавфсизлик қидируви ва таҳлили бюроси мутахассислари билан ҳамкорликда қўлга киритилди.
Текширув ишлари доирасида мутахассислар аэропортдаги видеокузатув камералари ёзувларини ҳам ўрганиб чиқмоқда. ХАҚ олиб бораётган қидирувлардан мақсад айбдорни топиш эмас, балки холис тафсилотларга эга бўлишдир.
Аввалроқ, Total президенти Кристоф де Маржери ва уч экипаж аъзоси ўрин олган енгил двигателли самолёт «Внуково» аэропортида қор тозаловчи машина билан тўқнашиб кетиши оқибатида самолётдаги барча кишилар ҳалок бўлгани, ҳеч қандай зарар кўрмаган қор тозаловчи машина ҳайдовчиси эса маст ҳолатда бўлгани аниқлангани ҳамда у икки суткага ҳибсга олингани хабар берилган эди. Ҳайдовчининг адвокати эса гумондор сурункали юрак хасталиги билан оғригани туфайли умуман спиртли ичимликлар истеъмол қилмаслигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)