Украина президенти Пётр Порошенко мамлакат жанубидаги Одесса шаҳрига қилган ишчи ташрифи доирасида вилоятнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органлари вакиллари билан учрашди, деб хабар бермоқда «Сегодня».
Одесса денгиз портида қилган кириш сўзида президент Украинани банан республикасига айланишига йўл қўймаслигини таъкидлаган ва порт, божхона ҳамда чегара хизматининг ноқонуний савдога қарши курашиши бўлими раҳбарияти билан учрашувга отланган. Президент билан учрашувда, шунингдек, вилоят милицияси, Украина Хавфсизлик хизмати, Чегара, Божхона ва Солиқ хизматлари раҳбарлари қатнашган.
Маълумот учун, «банан республикаси» атамаси кенг маънода сиёсий беқарорлик ва қишлоқ хўжалигига боғлиқлик ҳукм сурган Лотин Америкаси давлатларига, тор маънода эса АҚШнинг Chiquita (собиқ United Fruit Company) компанияси улкан сиёсий ва иқтисодий таъсирга эга бўлган Марказий Америка давлатларига нисбатан ишлатилади.
Изоҳ (0)