Чеченистон президенти Рамзан Қодиров Баден-Баденда ўтказилган пойга ташкилотчилари унинг Зазу лақабли отининг ғалабаси учун мукофот пулларини тўлашдан бош тортгани учун Германия ҳукумати узр сўрашидан умид қилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
«Ижтимоий тармоқларда менга юзлаб хабарлар келмоқда. Зазунинг мухлислари Европа кўчаларида отларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб намойишлар ташкиллаштиришни таклиф қиляпти. Лекин мен бунга эҳтиёж йўқ, деб ҳисоблайман. Умид қиламанки, Германия ҳукумати Зазу ва дўстига етказган азоблари учун уларнинг олдида узр сўрайди», − деди Қодиров.
Аввалроқ, шу масала юзасидан Чеченистон раҳбари ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали Германияни ҳазил билан танқид қилгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)