Франциянинг Capital Biotech компанияси мусулмонлар учун озиқ-овқат маҳсулотларида чўчқа гўшти ёки алкоголь бор-йўқлигини аниқлаб берадиган «Ҳалол-тест»ни ўйлаб топди, деб хабар бермоқда Newsru.com.
The Local нашрининг хабар беришича, ушбу «мини лаборатория»нинг ишлаш принципи ҳомиладорлик тестиникига ўхшайди: истеъмолчи махсус лентачани овқат намунасига эга иссиқ сувли стаканга солиб қўйиши керак ва бир неча дақиқадан кейин тест ўз натижасини кўрсатади.
Capital Biotech компанияси асосчиларидан бири Абдураҳмон Шауининг сўзларига кўра, бундай тест мусулмонлар овқатнинг ҳалоллигини аниқлай олмайдиган ҳолатларда, масалан, саёҳатлар давомида, ресторанга борганда ёки уйга овқат буйртма берганда айниқса қўл келади.
Изоҳ (0)