Колумбиялик машҳур қўшиқчи Шакира Испания чемпионатининг 8-турида «Эйбар»га қарши учрашув олдидан маълум муддат «Барселона» захира ўриндиғида бўлди, дея хабар беради Stadion.uz El Mundo Deportivo’га таяниб.
Шакира жамоа бўлиб суратга тушиш олдидан турмуш ўртоғи Жерар Пикега бир ярим яшарлик ўғли Миланни берди. Ўйин бошланиши олдидан захира ўриндиғини тарк этди.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» — «Эйбар» учрашуви 3:0 ҳисобидаги каталонияликларнинг йирик ғалабаси билан тугади. «Эйбар»га қарши кечган мазкур баҳсда Месси Испания чемпионатида 250-голини киритишга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)