Хавфли микроблар кўринишидаги ўйинчоқлар тайёрлайдиган Giant Microbes компанияси АҚШда Эбола вируси шаклидаги ўйинчоқлар тўлиқ сотиб бўлинганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Agence France-Presse.
Компания расмий сайтидаги ўйинчоқ таърифида Эбола вируси «микроблар орасидаги тираннозавр» деб аталган ва янги маҳсулот қувноқ совға бўлиши айтилган. Ишлаб чиқарувчилар ўйинчоқ ушбу хавфли вирус тўғрисидаги хабардорликнинг ошишига ёрдам беришига умид билдирган.
Жигарранг чувалчанг кўринишидаги духоба ўйинчоқни нафақат оддий америкаликлар, балки йирик фармацевтика компаниялари, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Халқаро Қизил хоч жамияти ҳам сотиб олган. Ўйинчоқнинг катта ҳажмдагисининг нархи 30 долларни, кичиги 10 долларни ташкил этади.
Изоҳ (0)