Японияда бўлиб ўтган «Йил автомобили» танловида Европада Mazda 2 сифатида танилган Mazda Demio хетчбеки 2014 йилнинг энг яхши модели деб топилди. Бу ҳақда «Российская газета» хабар берди.
Хорижлик ишлаб чиқарувчиларнинг энг яхши автомобили сифатида эса Mercedes Benz C-klass топилди. Қўлланилган инновациялар бўйича BMW i3 ғолиб бўлди, «кей-кар» деб аталувчи компакт автомобиллар номинациясида эса Honda N-WGN биринчиликни қўлга киритди.
Toyota компаниясига водород билан ҳаракатланувчи Mirai автомобилини ишлаб чиққани учун махсус соврин топширилди. 2014 йилнинг энг яхши автомобили танловида жами 17 япон ва 21 хориж моделлари баҳс олиб борди.
Изоҳ (0)