Ҳимолай тоғларидаги Аннапурна чўққиси ҳудудида содир бўлган қорли бўронда 152 нафар сайёҳ дараксиз йўқолди. Бу ҳақда Agence France-Presse хабар бермоқда.
Непал қутқарув хизмати тўрт киши — икки нафар польшалик, бир нафар Исроил фуқароси ва маҳаллий йўл бошловчи ҳалок бўлганини маълум қилди.
Довул бошланишидан аввал Аннапурна қиялигида 168 нафар хорижлик сайёҳ ҳамда бир нечта йўл бошчи ва юк ташувчилар турган эди. Қидирув экспедицияси 13 кишини топди, қолган гуруҳлар билан алоқа йўқолди. Қутқарувчилар ҳаво яхшиланиши билан уларни қидириб топишга умид қилмоқда.
Ҳар йили октябрь ойида минглаб хорижлик сайёҳлар Аннапурна чўққисини кўришга келади. Одатда, мазкур ойда Ҳимолайда об-ҳаво яхши бўлади, аммо 2014 йилда Худхуд циклони туфайли минтақага тўсатдан қорли бўрон ёғилди.
Изоҳ (0)