Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

2014 йилнинг 14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Берлин шаҳрида ГФР Федерал канцлерининг ташқи сиёсат ва халқаро хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Кристоф Ҳойсген билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Кристоф Ҳойсген. Фото: darchinger.com

Кристоф Ҳойсген. Фото: darchinger.com

Учрашув давомида Ўзбекистон-Германия муносабатларининг турли соҳалардаги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида икки давлатда ҳам сиёсий мулоқотни кенгайтириш ва томонларни қизиқтирган барча соҳалардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга катта аҳамият қаратилиши таъкидланди.

Шунингдек, суҳбатдошлар халқаро миқёсдаги баъзи муаммолар, жаҳонда, шу жумладан Афғонистон ва бутун минтақада кузатилаётган ўзгаришлар юзасидан фикр алмашишди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар