Тошкент ҳокимияти ноябрдан бир ойга режалаштирилган пойтахт кўчаларидаги қурилиш ва таъмирлаш ишлари рўйхатини эълон қила бошлайди. Бу ҳақда ҳокимият ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Эрматовга таяниб Gazeta.uz хабар берди.
Айни пайтда ҳокимият тегишли идоралар билан аҳолини хабардор қилиш учун турли хизмтлардан ахборот йиғиш имкониятини берувчи тизимни ишлаб чиқмоқда.
«1 ноябрдан бир ой учун мўлжалланган шаҳардаги таъмирлаш ишлари, бу ишларни амалга ошираётган ташкилотлар, олиб борилаётган ишлар сабаблари ва уларни бажариш муддати ҳақида ҳокимият сайти — Tashkent.uz’да хабар бериб борилади», — дея таъкидлади Ҳусан Эрматов.
Изоҳ (0)