Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси БАА билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 4:0 ҳисобида зафар қучди, деб хабар бермоқда Championat.asia.
Ушбу ўйин Ўзбекистон терма жамоасининг 226-учрашувдаги 105-ғалабаси бўлди. Ҳозирга қадар Ўзбекистон вакиллари 49 марта дуранг ўйнаган ва 72 марта мағлуб бўлган.
Бугунги ўйиндаги урилган тўртта голдан сўнг, Ўзбекистон терма жамоасининг умумий голлари сони 417 тага етди. Ўтказилган голлар эса 269 тани ташкил этмоқда.
Маълумот учун, Ўзбекистон БАА билан 15 марта тўқнаш келди ва учинчи бор ғалабага эришди. Қолган тўрт баҳсда ғолиб аниқланмаган ва саккиз маротаба араблар зафар қучган. Тўплар нисбати 17:23 га ўзгарди. Ўзбекистон футболчилари БААга қарши ўйинда илк бор иккитадан ортиқ гол урди.
Ўзбекистон терма жамоаси 2014 йилда ўзининг биринчи йирик ғалабасини қўлга киритди. Бу йил бўлиб ўтган саккизта ўйиннинг ҳеч бирида Ўзбекистон вакиллари йирик ҳисобда ғолиб чиқмаганди. Сўнгги бор Ўзбекистон термаси 2013 йил 15 ноябрь куни Осиё Кубоги — 2015 саралаши доирасидаги Вьетнамга қарши баҳсда йирик ғалабани (3:0) қўлга киритганди.
Изоҳ (0)