Эгизак фарзандлар кутаётган герцогиня Кейт Миддлтон соғлиғи ёмонлашгани туфайли баъзи расмий ташрифларини бекор қилишга мажбур бўлди, дея хабар бермоқда Segodnya.ua.
Масалан, яқинда Кейтга шифокорлар Мальтага сафар қилишни тақиқлади. Унинг яқин дўстлари хабар беришича, герцогиня номаълум муддатга ота-онасининг қишлоқдаги уйига кўчиб ўтган. «У ерда Кейт шаҳар шовқини ва сарой ҳашаматидан узоқроқ бўлиб, бемалол дам олиши мумкин», — деди унинг дўстларидан бири.
Ҳомиладорлик токсикози ўтиб кетгач, Кейт яна ўз мажбуриятлари ва ҳашамдор ҳаётига қайтиши кутилмоқда.
Чет эл журналистлари ҳисоб-китобларига кўра, биринчи ҳомиласи даврида ҳам герцогиня токсикоздан азоб чеккан, бу тахминан 13-ҳафтагача давом этган эди. Ҳозир Кейтда ҳомиладорликнинг ўнинчи ҳафтаси кетмоқда, демак қийинчиликлар тугашига кўп вақт қолмади.