Украина Давлат солиқ хизмати раҳбари ўринбосари Анатолий Макаренко ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали мамлакат божхонаси ходимлари Германиядан жўнатилган гуманитар конвойни қабул қилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Сегодня».
«Бугун ‘Дорохуск-Ягодин’ халқаро чегара пунктида украиналик божхоначилар ва чегарачилар польшалик ҳамкасблари билан биргаликда Германиядан жўнатилган гуманитар конвойни расмийлаштириш ишларини олиб борди», − деб ёзди Макаренко.
Эслатиб ўтамиз, 5 октябрь куни Германия Украинага 100 юк машинасидан иборат қиймати 100 миллион еврога тенг бўлган гуманитар конвойни юборгани маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)