Россия президенти Владимир Путин «Йиғинлар, митинглар, намойишлар, юришлар ва пикетлар тўғрисида»ги федерал қонунга ўзгартириш киритишни тасдиқлади. Тегишли ҳужжат қонунчилик ахбороти расмий интернет-порталида эълон қилинди.
Ўзгартиришлар қонуннинг жамоатчилик тадбирларини ўтказиш вақти ҳақидаги 9-моддасига тегишли бўлди. Энди Россияда митинглар ва намойишларни 7 дан эрта бўлмаган вақтда бошлаш ва ўша куни 22 дан кеч бўлмаган вақтда тугатиш керак бўлади.
Бунда маданий мазмундаги жамоатчилик тадбирлари, шунингдек Россиядаги хотира кунларига бағишланган тадбирлар истисно қилинади.
Изоҳ (0)