Facebook’даги «Владимир Путин тарафдорлари тармоғи» ҳамжамияти Россия президентининг туғилган кунига атаб совға тайёрлади, дея хабар бермоқда Gazeta.ru.
Улар давлат раҳбарининг қаҳрамонликларини акс эттирувчи расмлар кўргазмасини ташкил қилди. Ушбу экспозиция «Путиннинг 12 қаҳрамонлиги» деб аталади. Ундаги расмлар қадимги юнон мифологияси сюжетига асосланган.
«МК» ёзишича, улардан бирида, масалан, Путиннинг Геракл каби жасорат кўрсатаётгани — санкциялар билан курашаётгани ифодаланган. Ташкилотчилар ва расмлар муаллифлари исм-шарифларини ошкор қилишни истамаган.
Изоҳ (0)