Таниқли америкалик актёр ва режиссёр Бен Аффлек Real Time with Bill Maher телешоусида мусулмонларнинг ёнини олиб чиқди ҳамда шоу бошловчиси ва меҳмонларини Исломофобияда айблаб, бу ҳолатни ирқчиликка тенглаштирди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Шоу давомида Билл Майер мусулмонларни ортиқча зўравонликда ва либерал-демократик қадриятларга амал қилмасликда айблаб, Исломни мафияга тенглаштирган. Шоу меҳмонларидан бири − ёзувчи Сем Харрис ҳам Исломни қоралаган.
Бу фикрларга Бен Аффлек кескин танқид билан жавоб берган: «Сиз ҳозир айтаётган гапларингиз − даҳшатли. Бу қўполлик. Бу ирқчилик. Бир миллиарддан ортиқ инсонлар ақидапараст эмас, улар аёлларни урмайди, худди биз каби мактабга боришни, сендвич ейишни хоҳлайди, ҳеч кимга зарар етказишни истамайди».
Изоҳ (0)