Наманган вилоятида «Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш баркамол авлод таянчи: амалий ишлар, таклифлар, тавсиялар» мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда Namnews.uz хабар берди.
Семинар-тренингда соғлиқни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ташкилоти мутахассислари иштирок этди.
«Бўлиб ўтган тадбирда соҳа вакиллари томонидан июнь ойининг биринчи ўн кунлигида Наманганда ўнга яқин оилаларда уч эгизак чақалоқ туғилгани кузатилгани таъкидланди. Тиббиёт ходимлари томонидан чақалоқларнинг саломатлиги учун қайғурилмоқда», — дейилади хабарда.
Маълум бўлишича, тадбир Ўзбекистон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди, ЮНИСЕФ болалар ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан ҳамкорликдаги «Мамлакатимиз ОАВнинг оила институтини мустаҳкамлаш масалаларини ёритиш бўйича салоҳиятини ошириш» лойиҳаси доирасида амалга оширилган.
Изоҳ (0)