Корея Халқ Демократик Республикаси давлат мудофаа қўмитаси вакили Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе томонидан БМТ Бош Ассамблеясида қилинган «Шимолий Кореядаги ядро дастурини йўқотиш ва инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятни тузатиш зарурати тўғрисидаги» баёнотига жавоб қайтарди, деб хабар бермоқда «ТАСС» агентлиги.
Қўмита вакилининг қайд этишича, бундай баёнот Пак Кин Хенинг Шимолий Кореяга муносабати КХДРда ижтимоий тузумни издан чиқаришга асосланган. Жумладан, «инсон ҳуқуқлари муаммосидан мамлакатимизга қарши сиёсий фитна уюштириш мақсадида фойдаланиляпти», − дейилади баёнотда.
Шунингдек, КХДР ватанни тинч йўл билан бирлаштириш қўмитаси ҳам Жанубий Корея президентини танқид қилган. Пак Кин Хега иккала давлатнинг ўзаро муносабатларига оид масалаларни халқаро аренага ташиб чиқмаслик ва Шимолдаги ватандошлари ша’нини ерга урадиган баёнотлар қилмаслик тавсия қилинган.
Изоҳ (0)