Япония пойтахти Токио шаҳрида теннис бўйича Rakuten Japan Open — 2014 йирик турнири давом этмоқда. Мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин иккинчи давра учрашувини ўз фойдасига ҳал қилди, деб хабар берди «Olamsport».
Илк даврада турнирнинг асосий тўрига имтиёзли йўлланма асосида қўйилган мезбон теннисчи — Даниэль Тарони 7:6(7:2), 6:7(5:7), 7:5 ҳисобида мағлуб этган Истомин бу сафар Михал Пшисенжнийга чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди.
Денис польшалик рақибини 6:4, 7:6(7:5) ҳисобида таслим этди. Унинг чорак финалдаги рақиби бугун маълум бўлади.
Маълумот учун, Токио турнирининг мукофот жамғармаси бир миллион 373 минг 420 АҚШ долларини ташкил этади.
Изоҳ (0)