Ўзбекистонлик таэквондочилар Осиё ўйинларида ўзларининг дастлабки медалини қўлга киритди, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
Никита Рафалович (74 килограмм) финалда эронлик Масъуд Ҳожизавара билан жанг олиб бориб, 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Баҳснинг уч бўлимдан иборат асосий қисмида 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.
Қўшимча тўртинчи бўлимда эса эронлик таэквондочи бир очкони қўлга киритди ва олтин медалга сазовор бўлди.
Изоҳ (0)