Осиё ўйинларининг тўққизинчи куни Алексей Мочаловдан сўнг Вадим Меньков каноэнинг 1000 метр масофага ўтказилган яккалик баҳсларида терма жамоамиз ғазнасига учинчи олтин медални тақдим этди. Бу ҳақда Olamsport.com хабар бермоқда.
Ҳамюртимиз 3 дақиқа-ю 57,403 сония вақт билан марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди. Иккинчи ўринни қозоғистонлик Сергей Емельянов (4:01.138) эгаллаган бўлса, хитойлик Ванг Лонг Кью (4:03.890) бронза медалига сазовор бўлди
Изоҳ (0)