Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ОЧЛ ярим финал жавоб учрашуви доирасидаги «Ал Айн» — «Ал-Ҳилол» ўйинини бошқаради, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
Мазкур учрашув 30 сентябрь куни «Ал Айн» клуби майдонида ўтказилади. Ушбу жамоалар ўртасидаги илк учрашув Ар-Риёд шаҳрида ўтказилган ва унда «Ал Ҳилол» 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришган эди.
«Ал Айн» — «Ал Ҳилол» учрашувида Эрматовга қанотларда Абдуҳамидилло Расулов (Ўзбекистон) ва Баҳодир Қўчқоровлар (Қирғизистон) ёрдам беради. Ўзбекистонлик яна бир ФИФА рефериси Илгиз Танташев ушбу учрашувда захира ҳаками вазифасини бажаради.
Осиё Чемпионлар Лигаси. Ярим финал, жавоб ўйини:
- «Ал Айн» (БАА) — «Ал Ҳилол» (Саудия Арабистони)
- Рефери: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)
- Рефери ассистентлари: Абдуҳамидилло Расулов (Ўзбекистон), Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон).
- Захира ҳаками: Илгиз Танташев (Ўзбекистон).
- Назоратчи: Язбек Язбек (Ливан)
- Комиссар: Аҳмад Шаҳир (Малдив)
- Дастлабки учрашув: «Ал Ҳилол» — «Ал Айн»: 3:0
Изоҳ (0)