АҚШ президенти Барак Обама Россия ва НАТО ўртасида ҳарбий можаро келиб чиқади, деб ҳисобламайди. Бу ҳақда CBS телеканалига таяниб Gazeta.ru хабар бермоқда.
«Йўқ. Мен Россия ва НАТО ўртасида ҳарбий можаро келиб чиқади, деб ўйламайман», − деб жавоб қайтарган АҚШ етакчиси шу маънодаги саволга. Шунингдек, у АҚШ Европанинг шарқий қисмидаги иттифоқчиларини тинчлантириш учун қаттиқ ҳаракат қилганини ҳам таъкидлаган.
24 сентябрь куни Барак Обама Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамлеяси Россияни Европага нисбатан зўравонликда айблаб, Москва олиб бораётган сиёсий йўналишни ўзгартирса Вашингтон санкцияларни бекор қилишини қўшимча қилган.
Изоҳ (0)