18 сентябрь куни Ўзбекистон Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида давом этаётган Осиё ўйинлари — 2014 доирасида Бангладешни йирик ҳисобда мағлубиятга учратгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Бироқ 19 сентябрь куни Осиё футбол конфедерациясининг Facebook’даги саҳифасида Ўзбекистон термасининг Бангладешдан мағлубиятга учрагани ёзиб қолдирилди, дея хабар бермоқда Sports.uz. Бу расмий саҳифа бўлгани боис бундаги ҳар бир маълумотга расмий нуқтаи назар билан ёндашилади.
«Бу оддий хатоми ёки ОФКдагилар мухлисларнинг ҳушёрлигини синаб кўрмоқчими? Балки, орзуларини шу тахлит баён қилаётгандир», — деб ёзади нашр.
Айрим мухлислар (бангладешлик бўлса керак) хабарга мамнун бўлиб изоҳ қолдирган. Кўпчилик эса ОФКнинг нопрофессионал иши устидан кулган, холос.
Бироқ кўп ўтмай, хабардаги хатолик тузатиб қўйилди.
Изоҳ (0)