Кеча, 19 сентябрь куни Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида XVII Осиё ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Sports.uz.
Ушбу Осиё ўйинларида 45 давлатдан келган спортчилар спортнинг 36 йўналишида 439 та медаллар шодаси учун кураш олиб боришади. 15 кун давом этадиган мусобақада 9500 нафар атлетлар ўз омадларини синаб кўриши кутилмоқда.
Бугун эрталабдан эса дзюдо, гандбол, академик эшкак эшиш, ўқ отиш, синхрон сузиш, сув полоси, велотрек, қиличбозлик, теннис каби спорт турларида атлетлар иштирокларини бошлаб юборишди.
Изоҳ (0)