Sony Xperia Z3 смартфони Z2’дан бир қанча хусусиятларда устун бўлиб, унинг ҳам сув ва чангга чидамлилик сертификати мавжуд. Ушбу смартфонни 1,5 метр сув остида бир соатдан кўпроқ вақт ишлатиш мумкин.
Смартфоннинг ушбу хусусиятини исботлаш учун Буюк Британиянинг Carphone Warehouse компанияси янги Xperia Z3’ни сув остида қутисидан чиқариб ишлатиб кўрди. Бу ҳақда Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Видеода смартфон қутисидан чиқарилгач, унинг қўшимча қурилмалари четга олиб қўйилди ва ҳатто ҳимоя клеёнкалари ҳам олиб ташланди. Шундан сўнг, смартфон камераси ёрдамида бир қанча суратлар олинди.
Эслатиб ўтамиз, Xperia Z2 смартфони ҳам сув остида ишлаш хусусиятига эга. Ҳатто у бир марта олти ҳафта тузли сув остида қолиб кеца ҳам, ишлашда давом этаверган.
Изоҳ (0)