«Малага» жамоаси ҳимоячиси Велигтон «Барселона»га қарши кечган Испания чемпионати 5-тур ўйинидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди. Шу жумладан, у Месси билан ўрталаридаги низога нима сабаб бўлганига ҳам изоҳ берди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
Учрашувнинг 83-дақиқасида Велигтон билан Месси ўртасида низо келиб чиқиб, бунинг натижасида «Малага» футболчисига сариқ карточка кўрсатилган эди.
«Жамоамиз ажойиб ўйин намойиш қилди. Барча баракалла! Сўнгги кунларда ‘Барселона’ ўйинларини кўп томоша қилгандик. Натижада, уларга етарлича қаршилик кўрсата олдик.
Месси билан ўртамизда юзага келган низога тўхталадиган бўлсам, у мени ‘... боласи’ деб ҳақорат қилди», — деди Велигтон.
Изоҳ (0)