Тошкентда яқин вақт ичида Шайхонтоҳур ва Юнусобод туманларини боғловчи янги кўприк қурилиши бошланди. Бу ҳақда Podrobno.uz интернет-нашрига таяниб, «Кун» хабар бермоқда.
Янги автомобиль кўприги Цирк ва Хадра майдонидан бошланиб, Юнусобод туманида тугайди. Қурилиш ишлари 23 сентябрь куни Ганга майдонида бошланди.
Хабар беришларича, янги кўприк қурилиши учун Гангадаги айлана йўл бузила бошланган ва ўнлаб дарахтлар кесиб ташланган.
Ҳайдовчиларнинг фикрича, ушбу янги кўприк жуда ҳам зарур, чунки йўлнинг бу қисмида машиналар оқими катта бўлиб, йўл бор-йўғи уч ҳаракатланиш бўлагидан иборат.
Қурилиш борасида расмий маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)