Буюк Британияда истиқомат қилувчи 52 ёшли собиқ почтачи Пол Мейсон интернетда америкалик аёл билан танишгач, 305 килограмм вазн ташлади. Бу ҳақда Daily Express хабар бермоқда.
Мейсон Массачусетс штатида истиқомат қилувчи 40 ёшли Ребекка Маунтин билан Facebook’да танишган. Маълум бўлишича, Ребекка Пол Мейсон ҳақидаги ҳужжатли фильмни томоша қилгач, Мейсон билан ижтимоий тармоқ орқали боғланган.
Собиқ почтачи аёл билан романтик муносабатлар ўрнатилиши ҳақида бошида тахмин ҳам қилмаганини тан олди.
Аввалига аёл Мейсоннинг ҳолидан хабардор бўлиб, унга хўжалик юритишда ёрдамлашувчи одамни топишга кўмак бермоқчи бўлган. Бироқ Skypeда 4,5 соат давом этган мулоқотларидан сўнг, собиқ почтачи ва америкалик аёл ўртасидаги муносабатлар ўзгара бошлаган.
Мейсоннинг айтишича, унинг вазни севимли инсони билан танишгунига қадар 445 килограмм бўлган. У ҳар куни жами 20 килокалория берадиган маҳсулотларни истеъмол қилган. Маълумот ўрнида, килокалориянинг бир суткалик нормаси 2,5 га тенгдир.
Почтачи севиб қолгач, озишга қарор қилган ва буни уддасидан чиққан.
Айни дамда Мейсонни бирор маротаба ҳам кўрмаган аёл Буюк Британияга келишни режалаштирмоқда. Мейсон ҳам тезроқ севимли инсони билан учрашишини орзиқиб кутаётганини маълум қилди.
Изоҳ (0)