«Система» акциядорлик молиявий корпорацияси очиқ акциядорлик жамияти акциялари котировкалари Москва биржасидаги савдолар бошида 17 фоизга тушиб кетди. «Башнефть» акциялари 10 фоиз, МТС акциялари эса 6 фоизга тушиб кетди, дея хабар бермоқда ИТАР-ТАСС.
Кейинроқ «Система» АМК акциялари Москва биржасида 20 фоизга арзонлашиб кетгач, Тошкент вақти билан 11:54 да уларнинг савдоси тўхтатилди.
Эслатиб ўтамиз, «Система» АМКнинг асосий хўжайини Владимир Евтушенковга нисбатан айблов эълон қилинди. У пул маблағларини «ювиш»да айбланиб, ҳозирда уй қамоғида сақланмоқда.
Евтушенковнинг айби тасдиқланса, у етти йилга қамалади ва 1 миллион рублгача жарима тўлайди. «Система» АМК бу айбловларни тамоман асоссиз деб ҳисобламоқда.
Изоҳ (0)