14 сентябрь, якшанба куни Африка давлатларининг ноқонуний муҳожирларидан иборат кема Европага кетиш йўлида Ливия қирғоқларида ҳалокатга учради. Камида 250 киши чўкиб кетди, деб ёзади Euronews. Қирғоқ соқчилари 36 нафар одамни қутқаришга муваффақ бўлган. Айни пайтда қидирув ишлари давом этмоқда.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ўтган ҳафтада Мальта ороли яқинида ҳам 500 нафар ноқонуний муҳожирлар сувга ғарқ бўлган. Миграция бўйича халқаро ташкилотнинг қайд этишича, ушбу ахборот ҳалокатдан омон қолган фаластинликларга асосланади.
Нашрнинг таъкидлашича, қочқинлардан иборат кемаларнинг ҳалокатга учраши билан боғлиқ ҳодисалар Ўрта Ер денгизида деярли ҳар ҳафтада содир бўлади.
Изоҳ (0)